11 968.590 so‘m

increase

16.350

14 020.010 so‘m

increase

56.210

147.740 so‘m

decrease

-0.070

11 968.590 so‘m

increase

16.350

09 декабрь, 2025
Бозор
580

Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди

Telegram’га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди
Фото: AI / Pinkod.uz

Telegram мессенжерига интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий равишда иш бошлади. Бу ҳақда Компания матбуот хизмати хабар берди

Эндиликда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооператсияларни амалга ошириб, Wallet’нинг барча функцияларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти мавжуд.

Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium компанияси томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш ва сақлашга ёрдам беради.

Wallet’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган

Компания вакилларининг айтишича, Ўзбекистон бозорига киришда икки омил ҳал қилувчи бўлган: Телеграмънинг жуда оммалашгани ва финтех йўналишининг тез суръатларда ривожланаётгани.

Мамлакатда мессенжердан ўнлаб миллион фойдаланувчи фойдаланади. Компанияга кўра, Telegram деярли асосий рақамли мулоқот воситаси, реклама майдони ва бизнес операциялари учун муҳим платформага айланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+