Тошкентда янги йилдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади
Нақд пулдаги тўловлар эндиликда бекатлар ва улар яқинида ўрнатилган киосклар орқали амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда йўл ҳақи учун тўловларни нақд пулда қабул қилиш тўхтатилади. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Йўловчилар нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиши керак бўлади.
Бунда нақд пул орқали тўлов миқдори 2000 сўмдан 3000 сўмга оширилади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бу амалиёт йўл ҳақи тўловида шаффофликни таъминлаш, тўлов жараёнини тезлаштириш, бекатлар орасидаги интервални қисқартириш, шунингдек, автобус бошқарувининг хавфсизлигини ошириш мақсадида жорий этилаётганини айтиб ўтган.
Компания йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни тавсия этмоқда. Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланилганда йўл ҳақи 1700 сўм миқдорида сақланиб қолади. Йўловчилар қуйидаги вариантлардан фойдаланишлари мумкин:
- ATTO транспорт картаси
- ATTO виртуал картаси
- Мобил иловалар орқали NFC тўлов
- Мобил иловалар орқали QR тўлов (Click, UzumPay, MyUzcard, Alif)
- Банк карталари (Uzcard, Humo, MasterCard, Visa, China UnionPay)
Шунингдек, транспорт картаси оралиқ алмашиш тарифлари аввалги ҳолатда сақланиб қолинади. Тўлиқ таърифлар қуйидагича: