Yangi bank биринчи чоракни қарийб 25 млрд сўм зарар билан якунлади
Бу йилги зарар ўтган йил мос даврига нисбатан 77,9 фоизга ошди.
Шунингдек, банкнинг устав капитали ҳам ҳозирча белгиланган минимал талаб — 500 миллиард сўмга жавоб бермайди.

Корпоратив ҳисоботга кўра, Yangi bank АЖ 2025 йилнинг биринчи чорагида 24,75 миллиард сўм зарар кўрди.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида банк 2,8 миллиард сўм соф зарар билан чиқиш қилган эди. Бу йилги зарар ўтган йилга нисбатан 77,9 фоизга ёки 21,9 миллиард сўмга ошган.
Банкнинг жами активлари ҳозирда 656,3 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Устав капитали эса чорак бошига нисбатан 150 миллиард сўмга кўпайган бўлса-да, ҳали ҳам қонун билан белгиланган минимал талабга жавоб бермайди. Амалдаги тартибга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб банкларнинг устав капитали камида 500 миллиард сўм бўлиши лозим.
Ҳисобот даврида банк 14,5 миллиард сўм фоизли даромад олган. Шундан 7 миллиард сўми соф фоизли даромад бўлса, фоизсиз даромадлар миқдори 11,9 миллиард сўмни ташкил этган.
Шу билан бирга, банк ходимлар иш ҳақи учун 11,9 миллиард сўм сарфлаган. Барча харажатлар ҳисобга олингач, чорак 24 миллиард 745 миллион сўм зарар билан якунланган.