12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

14 710.730 so‘m

decrease

-33.720

159.510 so‘m

increase

1.230

12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

09 апрель, 11:28
Солиқ

OpenAI Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Маълумот учун, ушбу компания машҳур ChatGPT платформаси яратувчиси ҳисобланади. Шу тариқа, Ўзбекистонда расмий солиқ тўловчи хорижий интернет-компаниялар сони 67 тага етди.

OpenAI Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Фото: AI / Pinkod.uz

Америкалик сунъий интеллект компанияси OpenAI Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

2025 йил 8 апрель куни ChatGPT яратувчиси Солиқ қўмитасининг электрон хизматлар платформасида ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.

Шу тариқа, Ўзбекистонда расмий солиқ тўловчи хорижий интернет-компаниялар сони 67 тага етди.

OpenAI — сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқишга ихтисослашган компания бўлиб, унинг энг машҳур маҳсулоти ChatGPT ҳисобланади. Ушбу чат-бот фойдаланувчиларга саволларга жавоб бериш, матн ёзиш, таржима қилиш, код ёзишда ёрдам бериш каби турли функцияларни таклиф этади.

Шунингдек, ChatGPT бир неча ойдан бери Ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан энг кўп юклаб олинган иловалар қаторида бўлиб турибди. 


Эслатиб ўтамиз, хорижий интернет-компаниялар 2024 йилда Ўзбекистонда 115,8 млрд сўм солиқ тўлаган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+